«UZBAT A.O.» ҚК АЖ нисбатан реклама қонунчилиги бузилганлиги юзасидан иш қўзғатилди

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги томонидан назорат функцияларини амалга оширилиши давомида таркибида никотин мавжуд бўлган «LYFT» маҳсулотининг реклама қилинганлиги аниқланган. Шу муносабат билан, реклама берувчи «UZBAT A.O.» ҚК АЖ ва реклама тарқатувчи «Абдуллаев А.А.» якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатилди. Ишни кўриб…

Давлат органи рақобатни чеклади

2019 йилнинг октябр ойида Қўмита томонидан  “Vetteria” маҳаллий компаниясининг мурожаати ўрганиб чиқилди. Мурожаатда келтирилишича, ветеринария дори воситасини рўйхатдан ўтказиш бўйича 2019 йилнинг март ойида берилган ариза бугунги кунга қадар бирор сабаб кўрсатилмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан  рўхатдан ўтказилмаган. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, рухсат бериш билан боғлиқ ушбу тартибот ариза берилган…

Ёғоч-қириндили плиталарни (ДСП) ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ҳужжат лойиҳасига ҳулоса

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёғоч-қириндили плиталар ҳамда уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, импортни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 апрелдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари…

Андижонлик истеъмолчиларга асоссиз ҳисобланган маблағ қайтарилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти бошқармасининг маҳсус комиссияси томонидан 6.09.2019 йилдаги 11-сонли кўрсатмаси билан Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан чақиқ тош ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектларларга етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни амалга оширишда қўлланилган 1.6 коэффициенти нотўғри ҳисобланганлиги аниқланиб, олинган 640.367.796 сўм олинган маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш вазифаси юклатилган эди. Мазкур кўрсатмани…

Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Манзура Хасанова Москва шахрида бўлиб ўтаётган конференцияда қатнашди

Москвада бўлиб ўтаётган “Матбуот хизмати -2019: PR ишларида янги технологиялар” мавзусидаги конференция МДҲ таркибига кирган бир қатор мамлакатлар давлат органлари ва хусусий компаниялари матбуот хизматлари раҳбарларини бир жойга тўплади. Ушбу конференцияда қатнашиш учун Ўзбекистондан деярли 30 та вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари ташриф буюришди. Таъкидлаш жоизки, айнан шу каби тадбирлар ушбу соҳа ходимларини халқаро даражада…

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шарипов бошчилигида Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказилди

25 ноябр куни Қашқадарё вилояти Қамаши туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Раиси Нажмиддинхўжа Шарипов бошчилигида Қамаши, Чироқчи, Яккабоғ, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидан ташриф буюрган аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида ахоли ва тадбиркорлар томонидан қуйидаги муаммолар кутарилди: Чироқчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро Хамраев Хомид Бурхонович 2014 йилда Чироқчи…

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йилга мўлжалланган асосий вазифалари

Соғлом рақобат муҳитини янада яхшилаш ҳамда бизнесни юритиш учун  тенг имкониятларни яратишга йўналтирилган монополияга қарши самарали сиёсатни амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги №ПФ-5877-сонли “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич  ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига  киритиш учун  қуйидаги таклифлар тайёрланган: тадбиркорлик субъектларини ва умуман…