Агар  сиз  картел тил  бириктириш  ҳолатидан хабардор  бўлсангиз,  илтимос  бу  ҳақида  Ўзбекистон  Республикаси  Монополияга  қарши  курашиш  Қўмитасининг  қуйидаги  электрон  почта  манзилига  хабар  беринг:  anticartel@antimon.gov.uz

Эслатиб  ўтамиз,  картель келишувлари  факти ҳақида  биринчи  бўлиб  хабар  берган, шунингдек бундай келишувдан ўз  ихтиёри  билан  воз  кечган  картелнинг собиқ  аъзоси  қонунчиликка  кўра  жавобгарликдан тўлиқ озод қилинади (Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 178-моддасига  қаранг).

Қўмитанинг қуйидаги  “Ишонч  рақами”га  71-207-49-00,  ёки  қуйидаги anticartel@antimon.gov.uz  электрон  почта манзилига юборилган  ҳар қандай  хабар, расмий  мурожаат  сифатида рўйхатдан  ўтказилади ва  Ўзбекистон  Республикаси  Монополияга  қарши  курашиш  Қўмитаси томонидан белгиланган  тартибда  кўриб   чиқилади (Ўзбекистон  Республикасининг  2014 йил  3-декабрдаги ЎРҚ-378 сон “Фуқаролар ва  юридик шахслар мурожаатлари  тўғрисида”ги Қонуни).

Ўзбекистон  Республикасининг  “Рақобат  тўғрисида”ги 2012 йил 6-январдаги ЎРҚ-319-сон Қонунининг 24-моддасига  асосан бундай  мурожаатлар махфийлиги  кафолатланади.