Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

 

  • Вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган қонунчилик ҳужжатларини  рақобат  муҳитига таъсирини баҳолаш, улардаги рақобатни бевосита ёки билвосита чеклайдиган ҳолатларни аниқлаш мақсадида экспертизадан ўтказиш;
  • қонун ҳужжатларини рақобатга таъсирини баҳолаш ва давлат органлари томонидан рақобатни чекловчи  қарорларни қабул қилинишига йўл қўймаслик;
  • Қонун ҳужжатларини рақобатга таъсирини баҳолаш методикасига мувофиқ (Адлия вазирлигида 2019 йил 19 апрелда №3155-сон билан рўйхатдан ўтган)  давлат органларининг  рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи қонунчилик ҳужжатларига ва қарорларига  ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш;
  • Қабул қилиниши тадбиркорлик ва инвестиция фаолиятини амалга оширишда тенг бўлмаган шароитларни келтириб чиқарадиган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш орқали товар, молия ва рақамли бозорларни монополлашувига йўл қўймаслик;
  • Берилган ваколатлар доирасида хўжалик юритувчи субъектларни давлат органларининг ноқонуний қарорларидан, уларнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларини  ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ҳимоя қилиш;
  • Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда Қўмита зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни самарали бажарилишини таъминлаш;
  • Республиканинг товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини ривожлантириш, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органларининг  хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик мақсадида, мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, Бошқарма қуйидаги  функцияларни бажаради:

 

  • Қонун ҳужжатларини рақобатга таъсирини  баҳолаш методикасига мувофиқ (Адлия вазирлигида 2019 йил 19 апрелда №3155-сон билан рўйхатдан ўтган) вазирлик ва идоралар томонидан  ишлаб чиқилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича хулосалар тайёрлаш;
  • бозор субъектлари фаолиятига таъсир кўрсатувчи  қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 12 моддасини бузилишлари бўйича Махсус комисси томонидан кўриб чиқиш учун материалларни тайёрлаш;
  • монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш борасида қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
  • рақобат тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишларда қатнашиш;
  • вазирлик ва идоралар томонидан қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқилишида қатнашиш (рақобат муҳитига  таъсир кўрсатишга йўл қўймаслик  қисми бўйича);
  • рақобатнинг ҳолати ва Қўмита томонидан кўрилаётган чоралар тўғрисида таҳлилий маърузалар (ҳисоботлар)ни тайёрлашда иштирок этиш;
  • рақобатни ривожлантириш ва монополистик фаолиятни чеклаш бўйича давлат органлари ва жойлардаги маҳаллий хокимият органлари  фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
  • рақобат ва рақобатни ривожлантириш сиёсатини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • Бошқарма ваколатлари доирасида Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • Бошқарма қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам  бажаради.