Раис

Шарахметов Шахрух Шатургунович

 

Телефон: 71-207-47-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@antimon.gov.uz

Шарахметов Шахрух Шатургунович 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини тамомлаган.

2000-2001 йй. — Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Услубият ва ҳуқуқий экспертиза бошқармаси бошлиғи.

2003-2005 йй. — Иқтисодиёт вазирлиги Ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва мониторинги бўлими бошлиғи ўринбосари.

2005-2006 йй. — Иқтисодиёт вазирлиги Макроиқтисодий параметрлар прогнозлари мониторинги бўлими бошлиғи ўринбосари.

2006-2007 йй. — Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармасининг ахборот-таҳлил гуруҳи мудири.

2007-2017 йй. — Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи.

2017-2018 йй. — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари.

2018-2019 йй. — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппарати бош консультанти.

2019-2019 йй. — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестицион ва ташқи иқтисодий сиёсатни амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмаси бош консультанти.

2019-2020 йй. — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари.

2020-2021 йй — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари.

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 29 мартдаги ПҚ-5043-сонли Қарорига асосан Шарахметов Шахрух Шатургунович Монополияга қарши курашиш қўмитаси Раиси этиб тайинланди.

Раиснинг биринчи ўринбосари

Каримов Бобир Хасанович

 

Телефон: 71-207-47-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@antimon.gov.uz

Каримов Бобур Хасанович – 1978 йилда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган.

“Умид” фонди степендианти, 2001 йилда Буюк Британиянинг Уорик Университетини тамомлаб, бакалавр дипломига эга.

2004 йилда эса Ўзбекистон Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Халқаро ҳуқуқ” мутахассислиги бўйича магистратурани якунлаган.

2002 – 2005 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасида бош юрист маслаҳатчиси, юридик хизмати раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

2005 йилдан 2019 йилга қадар Ўзбекистон, Қозоғистон ва БААдаги турли халқаро консалтинг фирмаларида ишлаб келган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.02.2019 йилдаги ПҚ-4180 – сонли қарорига мувофиқ у Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Раис ўринбосари

Карабаев Фаррух Эсаналиевич

 

Телефон: 71-207-47-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@antimon.gov.uz

Карабаев Фаррух Эсаналиевич 1981 йилда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида туғилган.

У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича бакалавр ва жаҳон иқтисодиёти ва геосиёсати мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга.

Фаррух Карабаев институционал инновацияларни амалга ошириш, иқтисодий тараққиёт, самарали давлат бошқаруви, рақобат, норма ижодкорлиги, бизнес ва инвестиция муҳитини яхшилаш каби давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари бўйича таркибий ўзгартириш ва ислоҳотларни амалга ошириш бўйича давлат идоралари ва халқаро ташкилотларида 15 йиллик тажрибага эга.

У 2008 йилдан буён монополияга қарши давлат органи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва БМТнинг Тараққиёт Дастурининг лойиҳаларида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4181-сонли қарорига мувофиқ у Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланган.

Раис ўринбосари

Умматов Бекзод Хамзаевич

 

Телефон: 71-207-47-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@antimon.gov.uz

Умматов Бекзод Хамзаевич 1982 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Тошкент Молия институтини “Банк иши” йўналишини 2003 йилда тамомлаган.

2016 йилда Банк-молия академиясининг “Корпоратив молия ва қимматбаҳо қоғозлар бозори” мутахассислигини тугатган.

2004-2010 йилларда юанк соҳасида ишлаган, 2011 йилдан Рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси тизимида турли лавозимларда ишлаб келган.

2017-2019 йиллар давомида Вазирлар Маҳкакмасида иш фаолиятини олиб борган.

11.02.2019 йилда № ПҚ-4182 Президент Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раис ўринбосари лавозимига тайинланган

Ахборот хизмати раҳбари – Раис маслаҳатчиси

Хасанова Манзура Садикжановна

 

Телефон: 71-207-47-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@antimon.gov.uz

Хасанова Манзура Садикжановна 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

2004 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг «Ўзбекистон тарихи» йўналиши бўйича бакалавр, 2006 йилда «Жаҳон тарихи» йўналиши бўйича магистратура илмий даражаларини олган.

2004 йилдан – 2019 йилгача Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси «Ахборот» информацион таҳлилий кўрсатувида турли лавозимларда ишлаб келган (мухбирликдан бошлаб сиёсий шарҳловчигача).

2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Матбуот котиби – раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ишлаб келмоқда

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги директори

Хаитметов Элмурат Сидикматович

 

Телефон: 71-207-46-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@consumer.uz

Хаитметов Элмурот Сидикматович 1972 йилда Қозоғистон Республикасиинг, Чимкент вилоятида туғилган.

1994 йилда Тошкент Давлат Аграр университетини (олий), 2004 йилда эса Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академиясини (магистр) “Бухгалтерия ҳисоботи ва молия бўйича иқтисодчи” ва “Молия-аудит” мутахассисликларини тугатган.

Давлат рақобатни ривожлантириш тизимида турли лавозимларда меҳнат қилган (1998-2007 йиллар ва 2010-2018 йиллар), шунингдек Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида ҳам фаолият олиб борган(2007-2010 йиллар). 2018 йилнинг октябр ойидан ХК МЧЖ «TOSHELECTROAPPARAT» ташкилотида молиявий директор лавозимида ишлаб келган.

Вазирлар Маҳкамасининг 859-сонли Қарорига кўра 10.10.2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги директори лавозимига тайинланган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги директори ўринбосари

Қурбонов Аъзам Бешимович

 

Телефон: 71-207-46-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@consumer.uz

Қурбонов Аъзамжон Бешимович 1981 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган.

2002 йилда Тошкент Молия институтини “Моливий-иқтисодчи” мутахассислигини тугатган, шунингдек, 2012 йилда Хорижий техник таълим Ассоцияцияси (Япония) томонидан ташкил этилган “Саноат корхоналарида корпоратив бошқарув” курсларини тамомлаган, 2015 йилда эса, Менеджмент ва технология Европа мактабининг “Топ-менеджерлар учун корпоратив бошқарув” курсларида таълим олган.

2002 йилдан 2005 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармасида бош мутахассис лавозимида ишлаган.

2005 йилдан 2010 йилгача Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармасида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Кейинчалик фаолиятини 2010-2011 йилларда “Ўзкимёсаноат” АК да бош иқтисодчи лавозимида, 2011-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитаси тизимида бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида, шунингдек, 2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг турли бўлимларида бошлиқ лавозимида ишлаган.

2017-2019 йиллар давомида Вазирлар Маҳкамасида ўз фаолиятини олиб борган.

2019 йилнинг февраль ойидан октябрь ойига қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида катта прокурор лавозимида меҳнат қилган.

2019 октябр ойидан эса Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги директори ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келмоқда.