Товар, молия ва рақамли бозорларда бозор концентрациясини назорат қилиш бошқармаси:

–  шахс ва шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича, шунингдек хўжалик хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга доир ҳаракатларни амалга оширишда қонун хужжатларида белгиланган тартибда олдиндан розилик бериш орқали бозор концентрациясини назорат қилади;

–  товар, молия ва рақамли бозорларда бозор концентрациясини баҳолайди;

–  шахс ва шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик олиш билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳат беради.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 2020 йил 1 январь холатига хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича, шунингдек хўжалик хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга доир жам 204 та мурожаатини кўриб чиқди. Мурожаатлар натижаларига кўра 140 та холат бўйича битимларга олдиндан розилик берилди, 64 та холат бўйича монополияга қарши орган розилиги талаб этилмаслиги тушунтирилди.

Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича жами 136 та мурожаат кўриб чиқилди. Мурожаат натижалари бўйича 87 та холатда  битимларга олдиндан розилик берилди, 49 та холат бўйича монополияга қарши орган розилиги талаб этилмаслиги тушунтирилди, чунки битимда иштирок этаётган битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми энг кам ойлик иш ҳақининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ эмаслиги ёхуд улардан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлмаганлиги сабаб бўлган.

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик олиш бўйича жами 68 та мурожаат кўриб чиқилди. Мурожаат натижалари бўйича 53 та холатда  битимларга олдиндан розилик берилди, 15 та холат бўйича монополияга қарши орган розилиги талаб этилмаслиги тушунтирилди, чунки битимда иштирок этаётган битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми энг кам ойлик иш ҳақининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ эмаслиги ёхуд улардан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлмаганлиги сабаб бўлган.

 

     Т/р                     Давлат хизматлари номи2020 йил 1 январь ҳолатига
Кўриб чиқилган мурожаатлар сониШундан:
Олдиндан розилик берилганиМонополияга қарши орган розилиги талаб этилмаганиОлдиндан розилик беришни кўриб чиқишни рад этгани
      1.Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга доир битимлар685315
       2.Хўжалик юритувчи субъектларни 50 фоиз ва ундан юқори бўлган акция ва улушларини олиш1368749
итого:20414064