Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасида 2022 йил 3-чорак учун коррупцияга қарши курашиш тизимининг амал қилиши ҳақида УМУМИЙ ҲИСОБОТ 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги
ПФ-5729-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил
5 июлдаги 68-П-сонли буйруғи билан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги масалалар Қўмитанинг Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этиш бошқармасига юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.01.2019 йилдаги «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5618-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2017 йилдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2019 йилдаги «Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5729-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Қўмитанинг 30.08.2019 йилдаги 96-П-сонли буйруғи билан Қўмита тизимида коррупцияга қарши ички Комиссияси тузилган ҳамда Қўмитанинг коррупцияга қарши ички тартиб қоидалари ишлаб чиқилиб тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 29 июндаги
ПФ-6013-сонли Фармони, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда дастурий ҳужжатларидаги ўзаро муштарак мақсад ва вазифаларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Мeморандум имзоланган.

Шу билан бирга, тизим ходимларининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича Ички назорат қоидалари ва Қўмита тизимида коррупция хавфига энг кўп мойил бўлган фаолият йўналишлари ва лавозимлари рўйхати шакллантирилган ва тегишли буйруқ билан тасдиқланган.

Бундан ташқари, Қўмитанинг 15.12.2020 йилдаги 164 к-ЛС-сон буйруғига асосан Қўмита ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўртасида «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизимидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш учун танлов асосида саралаб олиш тўғрисидаги Тартиб» тасдиқланган ҳамда 2021 йил 1 январдан бошлаб мавжуд вакант лавозимларга ходимларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш амалиёти жорий этилган.

Ўз навбатида, Қўмита тизимида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини тубдан ошириш, бу борада белгиланган вазифалар коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида, Қўмита марказий аппарати тузилмасида Коррупцияга қарши комплаенс тизими ташкил этилган.

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликлар ва уларга шароит яратувчи омиллар ҳақидаги ҳабарлар, коррупцияга оид хуқуқбузарликларни аниқлаш ва ўз вақтида олдини олиш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича “ишонч телефони” (71-207-49-00) фаолияти йўлга қўйилган ва низоми тасдиқланган. Ушбу низомда “Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари тўғрисида”, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ аризаларни қабул қилиш, Қўмита тизимидаги коррупция билан боғлиқ шикоятлар кўриб чиқиш тартиби белгиланган. Қўмитада коррупцияга қарши курашишга оид аноним шикоятлар учун алохида электрон почта (acc@antimon.gov.uz) яратилиб, ўз фаолиятини белгиланган тартибда олиб бормоқда. Шу билан бирга, Қўмитанинг “Facebook”даги расмий саҳифасида каналида коррупцияга қарши курашишга оид материаллар жойлаштириб борилади.

Жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Қўмитанинг ишонч телефони, электрон почтаси, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ва бошқа алоқа каналлари орқали жисмоний ва юридик шаҳслардан тизимида коррупция билан боғлиқ шикоятлар келиб тушмади.

Қўмитанинг тегишли буйруғига асосан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган БМТ ТДнинг «Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш» лойиҳаси билан биргаликда ISO 37001:2016 коррупцияга қарши стандартидан келиб чиқиб, коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этувчи тавсиявий ҳужжатлар тўпламидан фойдаланган ҳолда:

– Қўмита ва унинг таркибий тузилмаларида манфаатлар тўқнашувини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисидаги Низоми;

– Қўмитанинг коррупцияга қарши курашиш Сиёсати;

– ходимларнинг коррупциявий хатти-харакатлари, одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича Регламенти;

– ишга қабул қиланаётган номзодларни текшириш Йўриқномаси;

– Қўмита раисининг коррупцияга қарши курашиш бўйича тизим ходимларига мурожаати;

– Қўмитада коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати бўйича ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш тўғрисида Низом;

– контрагентларни ўрганишга оид Йўриқнома тасдиқланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистан Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғига асосан ишга қабул қилинган ва лавозимга тайинланган ходимларга манфаатлар тўқнашуви бўйича декларациялар тўлдирилган ҳамда коррупцияни олдини олиш ва унга йўл қўймаслик юзасидан тегишли тилхатлар олинди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси томонидан ташкил этилган давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашишга масъул бўлган ходимлари учун “Ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича
(10 соатлик) онлайн шаклда махсус ўқув курсларида Қўмита марказий аппаратининг 19 нафар ходимлари мувофаққиятли ўқитилиб, тегишли малака сертификатлари топширилди.

Шунингдек, бугунги кунда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган БМТ ТДнинг «Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш» лойиҳаси билан биргаликда ISO 37001:2016 коррупцияга қарши стандартидан келиб чиқиб, коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этувчи тавсиявий ҳужжатлар тўпламидан фойдаланган ҳолда,

– Қўмита тизимида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш Услубиёти,

– Қўмита тизими ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитишни ташкил қилиш бўйича Йўриқнома ишлаб чиқилмоқда ҳамда қолган ҳужжатларни тизимга мутаносиб равишда ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни бўйича:

Қўмита тизими ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик ҳамда коррупцияга оид жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахсларни Қўмита тизимига ишга қабул қилмаслик;

ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;

Қўмита тизимида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва ҳал қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш, уларга риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат ўтказилишини таъминлаш;

Қўмита тизими ходимларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш тизимини жорий этиш;

Қўмита тизими ходимларининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишини, моддий таъминот олишини ва рағбатлантирилишини таъминлаш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олишга доир тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, Қўмита тизимида ходимларнинг шахсий ва касбга оид сифатларини ривожлантириш, фаолиятининг самарадорлигини ошириш, раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш мақсадида ротация қилиш лозим бўлган лавозимларининг рўйхати белгиланиб, тегишли таклифлар ишлаб чиқилмоқда.


 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Давлат органлари зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келадиган коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат хизматига ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини тубдан ошириш бўйича белгиланган вазифалар коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини яратишни тақозо этмоқда. Ушбу ишларга фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат секторнинг бошқа вакилларини ҳам кенг жалб этиш зарурати туғилмоқда.

Шу мақсадларда, алоҳида таърифлаш жойизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ташкил этилган.

Бугунги кунда, “Ҳаракатлар стратегияси”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сонли Фармони, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда дастурий ҳужжатларидаги ўзаро муштарак мақсад ва вазифаларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Мeморандум имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Қўмитанинг 2019 йил 5 июлдаги 68-П-сонли буйруғи қабул қилинган ва унга асосан Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизимида “Коррупцияга қарши курашиш ички комиссияси” тузилган ва унинг ишчи органи этиб Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш бошқармаси белгиланган.

Шу билан бирга, юқорида келтирилган Фармоннинг 5 бандига асосан, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси билан келишилган ҳолда Қўмитанинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳар йилги идоравий дастури ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сонли Фармони, 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси топшириғига асосан Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 30 январдаги 13-П-сонли буйруғига асосан Қўмита тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича 2020 йилга мўлжалланган Чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Чора-тадбирлар режасида коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий ва ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, аҳлоқий қоидаларга риоя қилиш ва манфаатлар тўқнашувларини хал қилиш чоралари, шунингдек коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш масалалари кўзда тутилган.

Шунингдек, Қўмитанинг 2019 йил 30 августдаги  96-П-сонли буйруғи билан Қўмита тизимида коррупция хавфига энг кўп мойил бўлган фаолият йўналишлари ва лавозимлари рўйхати шакллантирилган ва тасдиқланган. Шунингдек, мазкур буйруқ билан Қўмитада хизмат вазифаларини бажаришда ходимларнинг манфаатлар тўқнашуви ва уларни ҳал килиш масалаларини лозим даражада тартибга солиш ички назорат механизмларини кучайтириш ҳамда ходимларнинг одоб-ахлоқ қоида чегаралирини белгилаб бериш мақсадида, Қўмита тизимида коррупция ва пораҳўрликка қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.

Ўз навбатида, ҳуқуқбузарликлар ва уларга шароит яратувчи омиллар ҳақидаги ҳабарлар, коррупцияга оид хуқуқбузарликларни аниқлаш ва ўз вақтида олдини олиш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича “ишонч телефони” (71-207-49-00) фаолияти йўлга қўйилган ва низоми тасдиқланган. Ушбу низомда “Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари тўғрисида”, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ аризаларни қабул қилиш, Қўмита тизимидаги коррупция билан боғлиқ шикоятлар кўриб чиқиш тартиби белгиланган. Қўмитада коррупцияга қарши курашишга оид аноним шикоятлар учун алохида электрон почта (acc@antimon.gov.uz) яратилиб, ўз фаолиятини белгиланган тартибда олиб бормоқда. Шу билан бирга, Қўмитанинг “Facebook”даги расмий саҳифасида ва “Telegram” (@AntimonUz) каналида коррупцияга қарши курашишга оид материаллар жойлаштириб борилади.

Бундан ташқари, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси топшириғига асосан, Қўмита томонидан ишлаб чиқилаётган қонун ва меъёрий хужжатлар лойихалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш учун мунтазам равишда Адлия Вазирлигига юборилмоқда.

Шунингдек, Қўмита фаолиятининг очиқлигини, шаффофлигини ва жамоатчилик муҳокамасини таъминлаш мақсадида Қўмита томонидан ишлаб чиқилаётган хар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар www.regulation.gov.uz порталига жойлаштирилмоқда.