Бошқарма томонидан 2019 йил 9 ойлик давомида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ўтказилган жами 186 та тендер савдоларида иштирок этилди.

Тендер савдоларига қатнашиш даврида бошқарма томонидан умумий қиймати 20,079 млрд. сўм бўлган 3 та ҳолат бўйича тил бириктириш ҳолатлари аниқланиб, қонунбузарларга нисбатан иш қўзғатилган ва белгиланган тартибда мазкур ҳолатни қайта такрорламаслик бўйича кўрсатмалар берилган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 9 ойи давомида бошқарма томонидан Вазирлик ва идоралар томонидан юборилган 10 та Қонун ва қонуности ҳужжатларинг лойиҳаларининг рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мутаносиблиги бўйича ўрганиб чиқилди ва тегишли хулосалар берилди.

Шунингдек, мазкур давр мобайнида 19 та ҳолатда савдолар ўтказилишида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши бўйича жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди ҳамда тегишли жавоб хатлари берилди.