Жаҳон банки ҳамда Қозоғистон Республикаси монополияга қарши курашиш органи вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб ўзаро ҳамкорлик ҳамда техник кўмаклашув бўйича келишувларга эришилди, шунингдек рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида биргаликда дастурлар ишлаб чиқилди, шу жумладан товар ва молия бозорларида рақобат таҳлили ўтказиш, ўқув семинарлари ва тажриба алмашувлари ташкил этилди. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти вакиллари ҳамда БМТнинг савдо, рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш соҳасини тартибга солиш соҳаларида қўшма лойиҳалар ривожлантириш конференцияси вакиллари билан музокаралар ўтказилиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш режалари тасдиқланган.

Шу билан бирга, (Стратегик дастурларни ишлаб чиқиш ва энг яхши амалиётларни жорий этиш, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси) бошқарма ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга қўшилиши бўйича музокараларда фаол қатнашишмоқда. Музокаралар давомида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимлари томонидан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик келишувига рақобат тўғрисидаги қоидаларни, шу жумладан монополияга қарши курашиш соҳасини тартибга солиш бўйича илғор тажрибалар ва маълумотлар алмашуви бўйича қоидалар, ҳамда монополияга қарши курашиш соҳаси тажрибалари ҳисобини юритиш қоидаларини киритиш зарурлиги таъкидланди.

Монополияга қарши курашиш ва рақобатни ривожлантириш соҳасидаги илғор тажрибалар бўйича маълумотлар тизими яратилиб, маълумотлар билан тўлдирилди.

Ўзбекистон Республикасининг глобал рақобатбардошлик ва иқтисодий эркинлик кўрсаткичларига қўшилиши ва ўз ўринларини яхшилаш борасида рақобатга салбий оқибатларини аниқлаш учун давлат томонидан имтиёзлар ва преференцияларни беришни таҳлил қилиш чоралари, товарлар (ишлар, хизматлар) учун давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) рўйхатини босқичма-босқич қисқартириш ва уларни декларациялаш тартибини бекор қилиш, мавжуд лицензиялар ва рухсатномалар турларини кўриб чиқиш ва шу каби ҳолатлар олдини олиш бўйича йўл хариталари юборилди.

Бошқарма ходимлари томонидан доимий равишда “йўл хариталари”, Қўмита фаолиятининг асосий кўрсаткичлари ҳамда ҳукумат топшириқлари ижроси юзасидан маълумотлар умумлаштирилади ва юборилади.

Қўмита фаолиятида қўллаш бўйича илғор тажрибалар мунтазам равишда ўрганилиб борилади ҳамда ҳозирги вақтда ишлаб чиқилаётган Қўмитанинг низомлари ва “йўл хариталари”да ҳисобга олинади.