Товар, молия ва рақамли бозорларни таҳлил қилиш бошқармасининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат:

  • товар, молия ва рақамли бозорларда рақобат муҳити ҳолатини, шу жумладан алоҳида олинган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан устун мавқени эгаллаш ҳолатларини таҳлил қилиш, мониторингини амалга ошириш ва баҳолаш;
  • республика минтақаларида, шу жумладан иқтисодиёт тармоқларида рақобатни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва  амалга ошириш;
  • товар ёки молия бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрини юритиш ва шакллантириш;
  • тегишли товар ва молия бозорларидаги муносабатларни тартиблаштирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш;
  • соғлом рақобат муҳитини барпо этиш, бозорнинг барча субъектлари учун тенг шароитларни яратиш мақсадида, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш (хўжалик юритувчи субъектларнинг устав капиталидаги (фонди) давлат иштирокини қисқартириш) бўйича ўрганишларни ўтказиш ва тегишли таклифларни ишлаб чиқиш;
  • соғлом рақобат муҳити ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатадиган таъсирини ўрганиш мақсадида, хўжалик юритувчи субъектларга давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдамларни  ( солиқ ва божхона имтиёзлари, преференциялар, эксклюзив ҳуқуқлар) ўрганиш.

2020 йилнинг 1 январ ҳолатига товар ёки молия бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига  101 та хўжалик юритувчи субъект 101 та товар (иш, хизмат)  бўйича киритилган.

Ўтган ҳисобот даврида Бошқарма томонидан 30 дан ортиқ товар ва молия бозорлари ўрганилди, натижада 9 та хўжалик юритувчи субъект товар ёки молия бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига  киритилди.