Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилма ташкилотлари билан ҳамкорликда Бошқарма зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш;
- давлат оранлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенсни жорий қилиш;
- монополияга қарши комплаенсни жорий қилиш ва қўллаш бўйича давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга кўмаклашиш;
- давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан монополияга қарши комплаенсни жорий этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
- давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида монополияга қарши комплаенс талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
- давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини самарадорлигини таъминлашда комплаенснинг тутган ўрнига баҳо бериш;
- Бошқарма фаолияти соҳасидаги мавжуд норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.
Юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, Бошқарма қуйидаги функцияларни бажаради:
- Рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузилиши эҳтимолларини пасайтириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар – йўл ҳариталарини бажарилишини ўрганиш;
- Монополияга қарши комплаенснинг асосий кўрсаткичлари самарадорлигини баҳолаш;
- Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан монополияга қарши комплаенс тўғрисидаги ҳисоботларни ўрганиш;
- Бошқарма фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий таъминотини амалга ошириш;
- Бошқарма фаолиятини ҳуқуқий таъминотини амалга ошириш;
- Монополияга қарши комплаенсни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
- Монополияга қрши комплаенс соҳасини тизимли ўрганиш ва илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш;
- Бошқарма ваколати доирасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ва методологик базани ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
- Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларида рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқликнинг ички тизимини яратиш бўйича ягона ёндашувни шакллантиришга кўмаклашиш;
- Монополияга қарши комплаенс билан боғлиқ масалалар бўйича Қўмитанинг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш;
- Бошқарма ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш;
- Бошқарма ваколатлари доирасида қонунчиликни бузилиши билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш;
- Бошқарма ваколатлари доирасида Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
- Бошқарма қонунчилик ва Қўмита раҳбарияти топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.