Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилма ташкилотлари билан ҳамкорликда Қўмитага юклатилган вазифалар ва функцияларни бажарилишини таъминлаш;
- Рақобат ва тадбиркорликни ривожлантириш асосида бозор муносабатларини шакллантиришга кўмаклашиш;
- Иқтисодий концентрацияда монополияга қарши тартибга солишни жорий қилиш (ташкил қилиш);
- Иқтисодий концентрацияга олдиндан рухсат олиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга кўмаклашиш;
- Акциялар (улушларни) сотиб олиш, ҳамда хўжалик юритувчи субъектларни қўшилиб кетиши ва қўшиб олишга олдиндан рухсат олиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- Бошқарма фаолияти соҳасидаги мавжуд норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
- Юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, Бошқарма қуйидаги функцияларни бажаради;
- хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш, ҳамда хўжалик юритувчи субъектларни қўшилиб кетиши ва қўшиб олиниши бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда олдиндан рухсат олиш йўли билан бозор концентрацияси устидан назоратни амалга ошириш;
- товар, молия ва рақамли бозорларда бозор концентрациясига баҳо бериш;
- бозор концентрацияси устидан назорат ўрнатиш соҳасида халқаро тажрибаларни ўрганиш ва уларни жорий қилиш;
- товар, молия ва рақамли бозорларда бозор концентрациясини ўрганиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари ўртасида сўровлар ўтказиш;
- Бошқарма фаолиятини ташкилий ва ахборот –таҳлилий таъминотини ташкил қилиш;
- Бошқарма фаолиятини ҳуқуқий таъминотини ташқил қилиш;
- Бозор концентрацияси устидан назорат олиб боришни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- Бошқарма ваколати доирасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ва методологик базани ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
- Бозор концентрацияси устидан назорат билан боғлиқ масалалар бўйича Қўмитанинг бошқа бошқармалари ва бўлимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
- Бошқарма ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш;
- Бошқарма ваколатлари доирасига кирган масалалар бўйича қонунбузилишларни бартараф қилиш бўйича зарур чораларни кўриш;
- Бошқарма ваколатлари доирасига кирган масалалар бўйича Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
- Бошқарма қонунчилик ва Қўмита раҳбариятининг топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.