Раис

Шарахметов Шахрух Шатургунович

 

Телефон: 71-207-47-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@antimon.gov.uz

Шарахметов Шахрух Шатургунович 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини тамомлаган.

2000-2001 йй. — Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Услубият ва ҳуқуқий экспертиза бошқармаси бошлиғи.

2003-2005 йй. — Иқтисодиёт вазирлиги Ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва мониторинги бўлими бошлиғи ўринбосари.

2005-2006 йй. — Иқтисодиёт вазирлиги Макроиқтисодий параметрлар прогнозлари мониторинги бўлими бошлиғи ўринбосари.

2006-2007 йй. — Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармасининг ахборот-таҳлил гуруҳи мудири.

2007-2017 йй. — Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи.

2017-2018 йй. — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари.

2018-2019 йй. — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппарати бош консультанти.

2019-2019 йй. — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестицион ва ташқи иқтисодий сиёсатни амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмаси бош консультанти.

2019-2020 йй. — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари.

2020-2021 йй — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари.

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 29 мартдаги ПҚ-5043-сонли Қарорига асосан Шарахметов Шахрух Шатургунович Монополияга қарши курашиш қўмитаси Раиси этиб тайинланди.

Раиснинг биринчи ўринбосари

Қаюмов Асадулла Уролович

 

Телефон: 71-207-47-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@antimon.gov.uz

Қаюмов Асадулла Уролович 1984 йил Сурхандарё вилоятида туғилган.

2007 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2013 йил Япониянинг Веседа университетининг магистратура йўналишини тамомлаган.

У биринчи фаолиятини 2007 – Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасида етакчи мутахассис лавозимидан бошлаган ва бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимигача кўтарилиб 2010 йилга қадар фаолият юритган.

2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2011-2013 йй. – Васеда университети (Япония), Бизнес бошқаруви магистранти бўлган.

2013 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида бўлим бошлиғи,  бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2017-2019 йилларда- “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Иқтисодий таҳлил ва ишлаб чиқаришни прогнозлаштириш бошқармаси бошлиғи, бош бошқарма бошлиғи,

2019-2019 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари халқаро рейтинглар билан ишлаш ва “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси бош инспектори,

2019- 2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг иқтисодий ривожланиш соҳасида тизимли таҳлил қилиш ва янги ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси бош инспектори лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-194 -сонли Қарорига асосан Монополияга қарши курашиш қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Қаюмов Асадулла Уролович тайинланди.

Раис ўринбосари

Карабаев Фаррух Эсаналиевич

 

Телефон: 71-207-47-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@antimon.gov.uz

Карабаев Фаррух Эсаналиевич 1981 йилда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида туғилган.

У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича бакалавр ва жаҳон иқтисодиёти ва геосиёсати мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга.

Фаррух Карабаев институционал инновацияларни амалга ошириш, иқтисодий тараққиёт, самарали давлат бошқаруви, рақобат, норма ижодкорлиги, бизнес ва инвестиция муҳитини яхшилаш каби давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари бўйича таркибий ўзгартириш ва ислоҳотларни амалга ошириш бўйича давлат идоралари ва халқаро ташкилотларида 15 йиллик тажрибага эга.

У 2008 йилдан буён монополияга қарши давлат органи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва БМТнинг Тараққиёт Дастурининг лойиҳаларида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4181-сонли қарорига мувофиқ у Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланган.

Раис ўринбосари

 

Телефон: 71-207-47-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@antimon.gov.uz

Раиснинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

Қодирова Гўзал Тошкенбоевна

 

Телефон: 71-207-47-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: g.qodirova@antimon.gov.uz

Қодирова Гўзал Тошкенбоевна 1986 йилда Тошкент вилоятининг Паркент туманида туғилган.

2009 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг “Ўзбек филологияси” факультетини тамомлаган.

2020 йилда А.Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида “Адабий манбашунослик ва матншунослик” мутахассислиги бўйича магистратурани якунлаган.

2010-2018 йилларда таълим муассасаларида ишлаган.

2019-2021 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида турли лавозимларда ишлаб келган.

2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида фаолият юритган.

2021 йил 16 мартдан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритмоқда.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги директори

Хаитметов Элмурат Сидикматович

 

Телефон: 71-207-46-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@consumer.uz

Хаитметов Элмурот Сидикматович 1972 йилда Қозоғистон Республикасиинг, Чимкент вилоятида туғилган.

1994 йилда Тошкент Давлат Аграр университетини (олий), 2004 йилда эса Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академиясини (магистр) “Бухгалтерия ҳисоботи ва молия бўйича иқтисодчи” ва “Молия-аудит” мутахассисликларини тугатган.

Давлат рақобатни ривожлантириш тизимида турли лавозимларда меҳнат қилган (1998-2007 йиллар ва 2010-2018 йиллар), шунингдек Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида ҳам фаолият олиб борган(2007-2010 йиллар). 2018 йилнинг октябр ойидан ХК МЧЖ «TOSHELECTROAPPARAT» ташкилотида молиявий директор лавозимида ишлаб келган.

Вазирлар Маҳкамасининг 859-сонли Қарорига кўра 10.10.2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги директори лавозимига тайинланган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги директори ўринбосари

Қурбонов Аъзам Бешимович

 

Телефон: 71-207-46-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@consumer.uz

Қурбонов Аъзамжон Бешимович 1981 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган.

Тошкент Молия институтини “Моливий-иқтисодчи” мутахассислигини тугатган, шунингдек, Хорижий техник таълим Ассоцияцияси (Япония) томонидан ташкил этилган “Саноат корхоналарида корпоратив бошқарув” курсларини тамомлаган, Менеджмент ва технология Европа мактабининг “Топ-менеджерлар учун корпоратив бошқарув” курсларида таълим олган.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармасида бош мутахассис лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармасида турли лавозимларда меҳнат қилган.

“Ўзкимёсаноат” АК да бош иқтисодчи лавозимида, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитаси тизимида бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг турли бўлимларида бошлиқ лавозимида ишлаган.

Вазирлар Маҳкамасида бош мутахассис лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида катта прокурор лавозимида меҳнат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги директори ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келмоқда.