Қўмитада Жаҳон банки ва Қозоғистоннинг монополияга қарши органи делегациялари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган учрашувларда рақобат соҳасида қўшма дастурларни  ишлаб чиқиш,  товар ва молия бозорларида рақобатнинг ҳолатини таҳлил қилиш бўйича мавжуд билимларни янада мустаҳкамлаш борасида ўқув семинарларини ташкил этиш, тажриба алмашиш, ҳамда Қўмитага техник кўмак бериш  масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари,  Иқтисодий ҳамкорлик ва  ривожланиш ташкилоти ва БМТ савдо ва ривожланиш Конференцияси билан  монополияга қарши курашиш тизимини тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш соҳасида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишда ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олинди.

Шунингдек, Бошқарма  мутахассислари Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги шерикчилик ва ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги Келишувга Ўзбекистон Республикасини қўшилиши бўйича ўтказилган музокараларда иштирок этдилар. Бўлиб ўтган музокаралар давомида Қўмита томонидан Келишувга  рақобат тўғрисидаги қоидаларни киритиш,  монополияга қарши курашиш тизимини тартибга солиш соҳасида ахборот, тажриба алмашиш, ҳамда монополияга қарши илғор амалиётларни ҳисобини юритиш ва томонлар тарафидан уларга риоя этиш зарурлиги қайд этилди ва келишиб олинди.

Монополияга қарши курашиш тизимини тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш соҳасидаги энг яхши амалиётларнинг базасини яратиш бўйича  тузилма тузилди ва уни тўлдириш ишлари бошланди.

Глобал рақобатбардошлик ва иқтисодий эркинлик индексларини ҳисоблашга қўшилиш ва унда Ўзбекистон эгаллаган позицияларни янада яхшилаш борасида рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш мақсадида давлат томонидан бериладиган имтиёзлар ва преференцияларни таҳлил қилиш, давлат томонидан тартибга солинадиган нарх ва тарифларни қисқартириш, нархларни декларация қилиш тартибини бекор қилиш, лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларнинг амалдаги турларини қайта қўриб чиқишга қаратилган чоралар бўйича йўл хариталар ишлаб чиқилди ва тақдим этилди.

Бошқарма ходимлари тизимли равишда  ушбу йўл хариталари, Қўмитанинг асосий кўрсаткичлари ва Ҳукумат топшириқлари  бўйича  маълумотларни тўплайдилар ва умумлаштириб борадилар.

Бундан ташқари, Қўмита фаолиятида  қўллаш учун энг яхши амалиётлар, халқаро тажрибалар ўрганиб борилмоқда.