2021-йилда Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан бир қанча ишлар амалга оширилган.
Биринчидан, инсофсиз рақобатга йўл қўйилмаслиги бўйича.
Ўтган йилда ушбу йўналишда 261 та мурожаат ўрганиб чиқилди, натижада 68 та ҳолатда инсофсиз рақобатга йўл қўйилганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда иш қўзғатилди ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф етиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, техник чигитни сотишда келишиб олинган ҳаракатлар – картел келишувларига барҳам берилди. Биржада савдоларида кластерлар томонидан чигит бошланғич нархи асоссиз равишда қарийб 40 фоиз оширилиши, пировардида пахта ёғи нархи ошишига таъсир қилган.
Кўрилган чоралар натижасида нархлар оширилгунга қадар бўлган даражага қайтарилиши таъминланди ва бугунги кунда нархлар шу даражада сақланиб келинмоқда.
Иккинчидан, нархларни тартибга солиш соҳасида.
Монопол корхоналар томонидан тартибга солинадиган нархларнинг нотўғри қўлланилиши натижасида олган 71 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб қилинди.
Натижада, шу миқдорда 44 минг нафар аҳоли ва тадбиркорларнинг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланди.
Масалан, уруғлик дон, дизел, електр ва иссиқлик енергияси, табиий газ ҳамда бошқа маҳсулот ва хизматлар нархлари шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, бир қатор товар ва хизматларга монопол юқори нархлар қўлланилишининг олди олинди. Жумладан, калсийланган сода 20 фоиз, сертификатлаштириш хизматлари 15 фоиз, йер ости коллекторлари хизмати 50 фоизга пасайтирилди.
Натижада, 300 га яқин тадбиркордан 100 млрд сўмдан ошиқча тўлов ундирилиши олди олинди.
Жарима майдончалари фаолияти рақобат асосида йўлга қўйилиши ва хусусий тадбиркорлик субйектларидан асоссиз тўловлар ундирилиши бекор қилинди.
Учинчидан, табиий монополиялар фаолиятини тартибга солиш соҳасида.
Табиий монополия субйектларининг шартномалари тўлиқ хатловдан ўтказилди. Шартномалар рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилигига тўлиқ мувофиқлаштирилди.
Оммавий шартномаларнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан тўлиқ келишилгандан сўнг тузилиши тизими йўлга қўйилди.
Коммунал тўловлар 100 мингдан ортиқ аҳолидан ортиқча олинган 8,7 млрд сўмлик тўловлар аҳоли фойдасига қайта ҳисоб қилинди.
Хусусан, мингдан ортиқ оилавий корхоналарга нисбатан тарифларни ошириб қўллаш натижасида олинган 1,5 млрд сўм қайтарилди мазкур маблағлар улар томонидан ўз тадбиркорлигини ривожлантир учун йўналтиришга имкон яратилди.
Биргина Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли уй қурилиши билан шуғулланувчи тадбиркордан асоссиз равишда електр енергияси учун ундирилган 1,7 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди.
Ёки, темир йўл хизматларини кўрсатишда имтиёзларни қўлламаслик ҳамда қўшимча хизматларни тиқиштириш ҳолатлари бартараф етилиши натижасида 300 млн сўм маблағ тадбиркорлар фойдасига ҳал қилинди.
Тўртинчидан, давлат иштирокини чеклаш ва қонунбузилиш профилактикаси соҳасида.
Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил етишда Қўмитанинг олдиндан розилигини олиш, бунда 5 дан ортиқ хусусий тадбиркор фаолият юритувчи соҳаларда давлат корхоналарини ташкил етмаслик механизми йўлга қўйилди.
Натижада, давлат иштирокидаги корхоналарни тузиш бўйича 29 та мурожаат кўриб чиқилиб, 10 та ҳолатда бундай корхоналарнинг ташкил етилиши мақсадга мувофиқ емас деб топилди.
Таъкидлаш жоизки, Давлат Раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ Қўмита томонидан доимий равишда давлат муассасалари фаолияти таҳлил қилиниши, хусусий тадбиркорлар фаолият юритаётган ва рақобат ривожланган соҳаларда давлат муассасаларини хусусийлаштириш ёки тугатиш бўйича таклифларни Давлат тендер комиссиясига киритиб бориш механизми белгиланди.Металл маҳсулотлар ишлаб чиқариш бозорида индуксион печлардан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди, бу еса бевосита 50 дан ортиқ тадбиркорга фаолиятини қайта тиклашга имкон берди.
Қонунбузилиш оқибатини бартараф етиш емас, балки уларнинг олдини олишга қаратилган монополияга қарши комплайенс тизими йўлга қўйилган ва муттасил равишда ривожлантириб борилмоқда.
Бунда монополиялар ва давлат ташкилотларида фаолиятни рақобат қонунчилигига мувофиқ ташкил етиш мақсадида комплаенс хизматлари ташкил етилди.
Жами 46 та, шундан 10 та давлат иштирокидаги корхоналарда, 14 та маҳаллий ҳокимият органларида ва 22 та давлат бошқаруви органларида комплаенс тизими жорий қилинди.
Бугунги кунда улар фаолияти мувофиқлаштириб борилмоқда ва бундай ташкилотлар кўпайтирилмоқда.Бешинчидан, тендер ва биржа савдоларини тартибга солиниши соҳасида. Давлат харидлари доирасидаги тендер савдоларида 6,7 мингдан зиёд (2020-йилнинг мос даврида 2,2 мингдан зиёд рақобатни чекловчи омилларнинг олди олинди.
Товар хомашё биржалари орқали сотиладиган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар сони 38 тадан 45 тага йетди, тадбиркорлар очиқ савдолар орқали товар ва хомашё ресурслари харид қилиш имкони кенгайтирилди.
Савдоларни манипулясия қилишнинг олдини олишга қаратилган механизмлар ишлаб чиқилди.
Олтинчидан, рақобатга таъсири баҳоланган бошқа вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ишлаб чиқилган 1,5 мингта норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалар ўрганилди ва 278 та лойиҳада рақобатга зид нормалар аниқланди ва уларни бартараф етиш тегишли хулосалари берилди.
Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар томонидан қабул қилинган 976 та ҳамда давлат органларининг 374 та ҳужжатлари рақобатга зид еканлиги аниқланди ва уларни бекор қилиш чоралари кўрилди