manager

Давлат харидлари бўйича савдоларни назорат қилиш бўлими Бош мутахассиси

Вакантга бўлган талаб ва мажбуриятлар

Малака ва бошқа талаблар:

  • Молия, иқтисодиёт, йўналишларида олий маълумотга эга бўлиши (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодлар имтиёзга эга бўладилар);
  • Давлат ёки хўжалик бошқарув органларида камида 3 йил иш стажига эга бўлиши, (шу жумладан давлат харидлари соҳасида 2 йил);
  • Ўзбек ва рус тилини мукаммал билиши лозим, инглиз тилини билиши қўллаб-қувватланади;
  • Стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиши, қарорларни тез қабул қила олиши ҳамда уларни бажара олиш;
  • Компьютер саводхонлиги бўйича – Microsoft Office (MS Word,
    MS Exсel ва MS Power Point) дастурларларида бемалол ишлай олиши;
  • Масъулиятли, ишчан ва стресс ҳолатларига чидамли бўлиш.

 

Лавозим мажбуриятлари:

  • Давлат харидларига оид маълумотларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
  • Вазирлик, идоралар ва давлат ташкилотлари томонидан амалга оширириладиган харидларини назорат қилиш;
  • Давлат харидлари бўйича комиссия таркибига кириш;
  • Харид жараёни доимий мониторингини олиб бориш
  • Давлат харидларига оид меъёрий-хуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
  • Юридик ва жисмоний шахларнинг мурожаатлари билан ишлаш.
  • “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш, Қонун бузилгангик ҳолатларини бартараф этиш бўйича қонунчиликда белгиланган чоралар кўриш;
  • Тасдиқланган лавозим мажбуриятларда белгиланган бошқа мажбуриятларни бажариш.
manager

Қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бошқармаси Етакчи мутахассиси

Вакантга бўлган талаб ва мажбуриятлар

Малака ва бошқа талаблар:

  • Молия, иқтисодиёт, юридик йўналишларида олий маълумотга эга бўлиши (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодлар имтиёзга эга бўладилар);
  • Ўзбек ва рус тилини мукаммал билиши лозим, инглиз тилини билиши қўллаб-қувватланади;
  • Стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиши, қарорларни тез қабул қила олиши ҳамда уларни бажара олиш;
  • Компьютер саводхонлиги бўйича – Microsoft Office (MS Word,
    MS Exсel ва MS Power Point) дастурларларида бемалол ишлай олиши;
  • Масъулиятли, ишчан ва стресс ҳолатларига чидамли бўлиш.

 

Лавозим мажбуриятлари:

  • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизасидан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш;
  • Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари ҳужжатлари лойиҳалари экспертизасидан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш;
  • Ўз ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъектларни давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органларининг ноқонуний қарорларидан, уларнинг мансабдор шахсларининг рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳаракатларидан (ҳаракатизлигидан) ҳимоя қилишни таъминлаш;
  • Республикада товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш, хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • Қўмита томонидан юклатилган вазифалар ва функцияларни ҳудудий бошқармалар ва тегишли таркибий тузилмалар билан биргаликда самарали бажарилишини таъминлаш;
  • Тасдиқланган лавозим мажбуриятларда белгиланган бошқа мажбуриятларни бажариш.
manager

Раиснинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

Вакантга бўлган талаб ва мажбуриятлар

Малака ва бошқа талаблар:

  • Филолог (ўзбек тили) ёки журналистика мутахассислиги бўйича олий маълумот мавжудлиги;
  • Филология ёки журналистика соҳаси бўйича камида 3 йил иш тажрибаси мавжудлиги;
  • Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши;
  • Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини мукаммал билиш;
  • Давлат тилида иш юритиш бўйича амалий кўникмалар мавжудлиги;
  • Муомала ва музокара маданияти;
  • Ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклифларини тақдим қила олиш қобилияти.
  • Компьютер саводхонлиги бўйича – Microsoft Office (MS Word,
    MS Exсel ва MS Power Point) дастурларларида бемалол ишлай олиши;
  • Масъулиятли, ишчан ва стресс ҳолатларига чидамли бўлиш.

Лавозим мажбуриятлари:

  • Қўмита, шунингдек, унинг тизимидаги ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларда маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурлар ва “йўл хариталари”нинг ижросини ташкил этиш;
  • Маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни танқидий ўрганиш, бу борада аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишида иштирок этиш;
  • Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этиш;
  • Қўмита, шунингдек, унинг тизимидаги ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларда ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитларини яратиш ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга, шу жумладан, “Ўзбек тили байрами куни”ни нишонлаш бўйича маданий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;
  • жойлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этиш;
  • Қўмитада давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклифлар киритиш.
manager

Стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг харидлари устидан назорат қилиш бўлими Бош мутахассиси

Вакантга бўлган талаб ва мажбуриятлар

Малака ва бошқа талаблар:

  • Молия, иқтисодиёт, йўналишларида олий маълумотга эга бўлиши (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодлар имтиёзга эга бўладилар);
  • Давлат ёки хўжалик бошқарув органларида камида 3 йил иш стажига эга бўлиши, (шу жумладан давлат харидлари соҳасида 2 йил);
  • Ўзбек ва рус тилини мукаммал билиши лозим, инглиз тилини билиши қўллаб-қувватланади;
  • Стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиши, қарорларни тез қабул қила олиши ҳамда уларни бажара олиш;
  • Компьютер саводхонлиги бўйича – Microsoft Office (MS Word,
    MS Exсel ва MS Power Point) дастурларларида бемалол ишлай олиши;
  • Масъулиятли, ишчан ва стресс ҳолатларига чидамли бўлиш.

 

Лавозим мажбуриятлари:

  • Давлат харидларига оид маълумотларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
  • Вазирлик, идоралар ва давлат ташкилотлари томонидан амалга оширириладиган харидларини назорат қилиш;
  • Давлат харидлари бўйича комиссия таркибига кириш;
  • Харид жараёни доимий мониторингини олиб бориш
  • Давлат харидларига оид меъёрий-хуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
  • Юридик ва жисмоний шахларнинг мурожаатлари билан ишлаш.
  • “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш, Қонун бузилгангик ҳолатларини бартараф этиш бўйича қонунчиликда белгиланган чоралар кўриш;
  • Тасдиқланган лавозим мажбуриятларда белгиланган бошқа мажбуриятларни бажариш.
manager

Стратегик дастурларни ишлаб чиқиш ва энг яхши амалиётларни жорий этиш, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси Бошқарма бошлиғи

Вакантга бўлган талаб ва мажбуриятлар

Малака ва бошқа талаблар:

  • Иқтисодиёт, молия, халқаро иқтисодий муносабатлар, халқаро муносабатлар ва юридик йўналишларида олий маълумотга эга бўлиши (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодлар имтиёзга эга бўладилар);
  • Давлат ёки хўжалик бошқарув органларида камида 3 йил иш стажига эга бўлиш ёки халқаро ташкилотларда ёхуд халқаро муносабатлар йўналишларида камида 2 йил иш стажига (шу жумладан раҳбар лавозимларда) эга бўлиш;
  • Ўзбек, рус, ва инглиз тилларини мукаммал билиш (IELTS сертификатига (камида 6,5 балл) эга бўлган номзодлар маъқулланадилар);
  • Стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиши, қарорларни тез қабул қила олиши ҳамда уларни бажара олиш;
  • Компьютер саводхонлиги бўйича – Microsoft Office (MS Word,
    MS Exсel ва MS Power Point) дастурларларида бемалол ишлай олиши;
  • Масъулиятли, ишчан ва стресс ҳолатларига чидамли бўлиш.

Лавозим мажбуриятлари:

  • Монополияга қарши тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш соҳасидаги халқаро тажрибани тизимли ўрганиш ва ва энг яхши амалиётларни жорий этиш;
  • Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажариш;
  • Рақобат сиёсати соҳасида халқаро ташкилотларнинг техник кўмагини жалб қилиш ва улар билан ҳамкорликни олиб бориш;
  • Манфаатдор вазирлик ва идораларни жалб этган ҳолда Товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини янада такомиллаштиришга қаратилган стратегик дастурлар, “йўл хариталари” ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
  • Қўмита вакилларининг халқаро конференциялар, семинарлар ва бизнес-форумларда иштироки ва чиқишларини ташкил этиш, кадрларнинг чет элда ўқиши ва малака оширишини ташкил этишда қатнашиш;
  • Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини жаҳон иқтисодиёти тизимига интеграциялашуви ва миллий иқтисодиётнинг жаҳон бозорларида халқаро рақобатбардошликни ошириш соҳасида, халқаро интеграцион тузилмалар ва ташкилотларга киришда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда принципларини қўллаш масалаларида Ўзбекистон Республикаси позициясини шакллантиришда иштирок этиш;
  • Тасдиқланган лавозим мажбуриятларда белгиланган бошқа мажбуриятларни бажариш.
manager

Давлат кўмагини беришни назорат қилиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш бошқармаси Бош мутахассиси

Вакантга бўлган талаб ва мажбуриятлар

Малака ва бошқа талаблар:

  • Молия, иқтисодиёт, юридик йўналишларида олий маълумотга эга бўлиши (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодлар имтиёзга эга бўладилар);
  • Давлат ёки хўжалик бошқарув органларида камида 3 йил иш стажига эга бўлиши;
  • Ўзбек ва рус тилини мукаммал билиши лозим, инглиз тилини билиши қўллаб-қувватланади;
  • Стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиши, қарорларни тез қабул қила олиши ҳамда уларни бажара олиш;
  • Компьютер саводхонлиги бўйича – Microsoft Office (MS Word,
    MS Exсel ва MS Power Point) дастурларларида бемалол ишлай олиши;
  • Масъулиятли, ишчан ва стресс ҳолатларига чидамли бўлиш.

Лавозим мажбуриятлари:

  • Давлат кўмаги беришни назорат қилиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш;
  • Тўғридан-тўғри ёки билвосита рақобатни чеклаши ва рақобат қонунчилиги принципларини бузиши мумкин бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган қонун ҳужжатларининг рақобат муҳитига таъсири экспертизаси ўтказиш;
  • Қонун ҳужжатлари билан берилган давлат кўмагини рақобатга таъсирини баҳолаш ва рақобатни чекловчи давлат органлари ҳаракатларини ўрганиш;
  • Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган қонун ҳужжатлари ва давлат органларининг қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методологиясига мувофиқ таклифни ишлаб чиқиш;
  • Ўз ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъектларни давлат органларининг ноқонуний қарорларидан, уларнинг мансабдор шахсларининг рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳаракатларидан (ҳаракатизлигидан) ҳимоя қилишни таъминлаш;
  • Республикада товар-молия бозорларида рақобат муҳитини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш, хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • Қўмита томонидан юклатилган вазифалар ва функцияларни ҳудудий бошқармалар ва тегишли таркибий тузилмалар билан биргаликда самарали бажарилишини таъминлаш;
  • Тасдиқланган лавозим мажбуриятларда белгиланган бошқа мажбуриятларни бажариш.
Мазкур вакант лавозимлар учун танловлар 3 босқичда бўлиб ўтади:

Биринчи босқичда – номзодларнинг малака талаблари улар танлаган вакант лавозимга мос келиши кўриб чиқилади.

Иккинчи босқичда – номзодлар тест топшириш орқали ўз билимларини синовдан ўтказади.

Учинчи босқичда – номзодлар суҳбатдан ўтказилиб, шу тарзда энг муносиб номзод танлов ғолиби деб топилади.

 

Танловда номзодларнинг малака талаблари эълон қилинган вакант лавозимлар учун белгиланган малака талабларига мос келиши алоҳида аҳамиятга эга.


📎Номзодлар ўз ҳужжатларини 15 кун ичида яъни 2020 йилнинг
26 декабрдан 2021 йилнинг 9 январига қадар

vacancy.argos.uz

портали орқали электрон тарзда юборишлари сўралади.


Шошилинг! Танловда иштирок этинг! Ғолиб бўлинг ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси жамоасига қўшилинг!